«Зимний фестиваль знаний 2025»

Неделя модельных мероприятий по теме «конституция - основа нашего счастья»

Хамдамова Манзура Зувайдиллаевна, кандидат педагогических наук, доцент, профессор Международной академии «Древний мир», доцент кафедры «Педагогика, психология и образовательные технологии»

Олимпиады: Викторина "Путешествуя в сети Интернет, будь осторожен!" 1 - 11 классы

Содержимое разработки

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУНГА БАҒИШЛАНГАН “КОНСТИТУЦИЯ–БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ” МАВЗУСИДАГИ НАМУНАВИЙ ТАДБИРЛАР ҲАФТАЛИГИ

Ҳамдамова Манзура Зувайдиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент, “Антик дунё” халқаро академиясининг профессори, ТВХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технология-лари” кафедрасининг доценти

Кoнституция – дaвлaтнинг Aсoсий қoнуни. Кoнституция — муҳим сиёсий-ҳуқуқий ҳужжaт бўлиб, ҳoкимият тўғрисидaги, шaxснинг ҳуқуқий ҳoлaти ҳaқидaги, дaвлaтнинг мaъмурий-ҳудудий тузилиши кaби мaсaлaлaр унинг мaзмунини тaшкил этувчи aсoсий мaнбa бўлиб ҳисoблaнaди. Кoнституциянинг нoрмaлaри дaвлaт oргaнлaри, мaнсaбдoр шaxслaр, фуқaрoлaр вa бизнинг ҳудудимиздa яшaб тургaн чет эл фуқaрoлaри вa фуқaрoлиги бўлмaгaн шaxслaр фaoлиятигa умумий aсoс бўлиб xизмaт қилaди.

Кoнституция aтaмaси лoтинчa сўздaн oлингaн бўлиб, "Белгилaймaн", "Тaъсис этaмaн" дегaн мaънoни билдирaди. Бу aтaмa қaдимги Рим қoнун ҳужжaтлaридa учрaйди. Ўшa дaврдa имперaтoр тoмoни белгилaнaдигaн, тaъсис этилaдигaн турли ҳужжaтлaрни aнглaсa-дa, aслидa дaвлaт қoнунчилиги тизимининг энг тепaсидa турувчи aсoсий қoнун ҳисoблaнгaн.

Инсон тафаккури, қалби ва руҳияти мунтазам равишда камолотга интилади. Зеро, комиллик тарбиясини мозийсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тарихимизга назар ташласак, сиёсий жиҳатдан озод ва эркин бўлган даврларда юртимизнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаёти гуллаб яшнагани, сўнгра, аксинча мустамлакачилик шароитида у чуқур инқирозларни бошидан кечирганини кўрамиз. Мустақиллик даври миллий қадриятларни, маданият ва анъаналарни, маънавиятни тиклаб, одамларимиз қалбида миллий ғурур ва ифтихорни, обод Ватан туйғуларини камол топтиришга замин яратади. Ўзбекистoн Республикaсининг Кoнституцияси чинaккaм демoкрaтик Кoнституциядир, у тaриxдa синaлгaн умуминсoний ҳуқуқий қaдриятлaрни ўзидa мужaссaм этгaн.

Xaлқимиз aдoлaт, тенглик, aҳил қўшничилик вa инсoнпaрвaрликнинг нoзик куртaклaрини aсрлaр oшa aвaйлaб-aсрaб келмoқдa. Ўзбекистoнни янгилaшнинг oлий мaқсaди aнa шу aнъaнaлaрни қaйтa тиклaш, улaргa янги мaзмун бaғишлaш, зaминимиздa тинчлик вa демoкрaтия, фaрoвoнлик, мaдaният, виждoн эркинлиги вa ҳaр бир кишини кaмoл тoптиришгa эришиш учун зaрур шaрт-шaрoит ярaтишдир. Инсoн ҳуқуқлaригa oғишмaй aмaл қилиш вa демoкрaтия кaби умумбaшaрий қaдриятлaр Ўзбекистoн миллий дaвлaтчилиги мaнфaaтлaригa, xaлқининг ўзигa xoслигигa, унинг aнъaнa вa урф-oдaтлaригa тўлa мoс келaди. Инсoн ҳуқуқлaри бизнинг жaмиятимиздa Кoнституция вa қoнунлaр билaнгинa эмaс, бaлки xaлқимизнинг миллий oнги, унинг мaънaвий-aҳлoқий дунёқaрaши вa тaриxий тaжрибaси, меҳр-шaфқaти вa сезгирлиги билaн мустaҳкaмлaнaди.

Шундай экан, биз ота- боболаримиздан мерос бўлиб қолган, киндик қонимиз тўкилган муқаддас заминнинг дахлсизлигини, хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Шунингдек, унинг бебаҳо, миллий қадриятларини, анъаналарини ҳамда маданий меросини асраб - авайлаш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Доимо ўз меҳнатларимиз билан она юртга хизмат қилишимиз ҳамда қонунларга амал қилишимиз лозим.

Конституцияга бағишлаб ўтказиладиган тадбирларни қуйидаги ҳафталик асосида олиб бориш мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган “Конституция–бахтимиз пойдевори” мавзусидаги намунавий тадбирлар ҳафталиги

(1-7 декабрь ҳафталиги)

  1. Марказда “Конституция–бахтимиз пойдевори” мавзусидаги ҳафталик доирасида 8 декабрь – Конституция қабул килинган куннинг мазмун-моҳиятини маънавий- маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва тушунтириш ишлари орқали сингдириш. 1-7 декабрь


  1. Марказда "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори" шиори остида расм чизиш, деворий газеталар чиқариш, фотосуратлар ва ижодий ишлар танловларини ўтказиш. 1 декабрь



  1. Марказда "Менинг ҳуқуқларим кафолатланган" мавзусида диктант, баён ва иншолар танловларини ўтказиш. 4 декабрь


  1. Ўкувчи ва талабаларнинг ўзлари яшаб турган ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари ва бошқа маънавий-маданий масканларга ташрифини уюштириш. 5 декабрь


  1. Марказ “Маънавият хонаси”, кутубхона ва тўгарак машғулотларини ўтиш хоналарини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи тасвирий воситалар билан безатилишини таъминлаш. 6 декабрь


  1. Марказда ҳуқуқшунос мутахассислар иштирокида “Конституция–бахтимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш. 6 декабрь


  1. Ҳафталик доирасида амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва якуний маълумотни вазирликка такдим этиш. 7 декабрь (




Тадбир таълим муассаси раҳбари томонидан очиб берилади.

Таълим муассасаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, унинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида қисқача маъруза қилади. Маърузани тайёрлашда қуйидаги мавзуларга тўхталиш тавсия қилинади.

  • Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг қабул қилиниши;

  • Конститутциясининг мазмун – моҳияти;

  • Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши;

  • Қонун ижодкорлиги;

  • Мамлакатимизда таълимини ривожлантириш борасида давлатимизнинг олиб бораётган сиёсати.

Саҳнада тахминан 19-20 нафар ўқувчилар (мактабнинг расмий либосида “Сетора”гуруҳи ижросидаги “Ўзбегим” қўшиғига ҳамоҳанг тарзда) саҳнага чиқадилар.

Экранда мустақиллик йилларида мамлакатимиз томонидан амалга оширилган ишлардан лавҳалар тадбир давомида (овозсиз) намойиш қилиб борилади. Конститутция моддалари ҳақида сўз юритилганда кодаскоплар ёрдамида слайдлар орқали Конститутциянинг моддалари экранга туширилади. Асосан қуйидаги моддалар шарҳи билан таништирилиши мумкин.

1-модда: Ўзбекистон суверен демократик республика. Давлатнинг Ўзбекистон Республиуаси ва Ўзбекистон деган номлари бир хил маънони билдиради.

3-модда: Ўзбекистон Респрубликаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди даҳилсиз ва бўлинмасдир.

4-модда: Ўзбекистон Респрубликасининг давлат тили Ўзбек тилидир.

5-модда: Ўзбекистон Респрубликаси қонуни билан тасдиқланган ўз давлат рамзлари, байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

6-модда: Ўзбекистон Респрубликасининг пойтахти – Тошкент шаҳри.

7-модда: Халқ давлат Ҳокимиятинтнг бирдан бир манбаи

8-модда: Ўзбекистон халқини, миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.

10-модда: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.

31-модда: Ҳамма учун виждон еркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига ега. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

41-модда: Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

48- модда: Фуқаролар Конститутция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадри-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

Тадбир давомида М.Юсуф, Б.Бойқобилов, И.Раҳмон ва бошқа шоирларнинг Ватан, она ва юртимиздаги тинч осуда ҳаёт, тинчлик, ҳамда конституцияни мадҳ этувчи шеърларидан фойдаланилиш мумкин.

Муҳаммад Юсуф шеъри билан, “Ёшлар мадҳияси”, “Элим”, “Ўзингдан қўймасин, халқим” ва “Халқим” қўшиқларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, ўқувчилар ижросида миллий расқлар, саҳна кўринишлари тайёрланади, “Савол-жавоблар” ва “Эртаклар саҳифаси” ташкил этилади.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори" мавзусида ҳуқуқшунос олимлар билан ўтказилган тадбир

Сценарийси

Тадбир ўтказиладиган жой Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, байрам мавзусига мос видео слайдлар, шиорлар, гуллар, шарлар, ўқувчилар томонидан чиқарилган деворий газеталар, расмлар билан жиҳозланади.

Тадбир жиҳозлари:

Техник жиҳоз: компьютер ва видеопроектор.

Дидактик жиҳоз: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида», «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарлари, мавзуга оид плакат, ўқув қўлланма ва бошқалар.

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланаган "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори" мавзуси асосида слайдлар, Қонун устиворлигига оид шиорлар гуллар, тўгарак аъзолари томонидан, "Менинг хуқуқларим кафолатланган" мавзуси бўйича диктант, баён ва иншолар танловлари ҳамда "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори" мавзусида расм чизиш, деворий газеталар чикариш, фотосуратлар ва ижодий ишлар ёзишда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ишлари кўргазмаси ташкил этилади; расмлар, видио фильмлар, фото лавҳалар, гуллар ва ҳоказо.


Иштирокчилар: Марказ тўгарак раҳбарлари ва аъзолари, педагог ходимлар, ота-оналар, таклиф қилинган меҳмонлар.

Тадбир шиори: "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори"

Тадбирнинг мақсадлари:

Таълимий: Ўқувчиларга аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида тушунча бериш, уларнинг ўз ҳуқуқ эркинликларини тўғри англаш кафолатларидан оқилона фойдаланишга ўргатиш.

Тарбиявий:

Ўқвчиларнинг қалбида Конституциямиз қонунларига ҳурмат билан қараш, мустақил фикрлашга ўргатиш. Ўз бурчларини тўлиқ англаган ҳолда унга амал қилиш каби билим ва кўникмаларни шакллантириш.

Ривожлантирувчи:

Ўқувчиларнинг онгида қонунларимизга, инсонларга нисбатан олижаноб, миллий фазилатларимизни ҳамда мустақил фикрлаш қобилиятларини шакллантириш.

Касбга йўналтирувчи: Ўқувчиларда ўз иқтидорига қараб эркин ҳолда касб танлаш, фаол меҳнат қилиш, адолатли бўлиш кўникмаларини тарбиялаш.

Тадбирда фойдаланиладиган педагогик технологиялар: суҳбат, гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, савол-жавоблар.

Тадбирда тўгараклар ва ўқув фанлараро боғлиқлик:

А). Одобнома, табиат, география, биология, она тили, адабиёт, тарих,ҳуқуқ, мусиқа.

Б). Тасвирий санъат, ўлкашунослик, экология, саломатлик, экодизайн, рақс.


Бошловчи: - Азиз болажонлар! ХХI аср арафасида қадимий Ўзбекистоннинг янги тарихини бошлаб берувчи воқеа содир бўлди. 1991 йил 31август куни Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси 1- сессиясида Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинди ва бу қонун билан мустаҳкамланди. 1сентабр Мустақиллик куни деб белгиланди. Халқимизнинг асрий орзу-умидлари ушалди.

Дунё харитасида яна бир мустақил давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Ўзбекистон ўзининг валютаси, мадҳияси, байроғи, тамғасига эга бўлди. Булар давлат рамзларининг муқаддас белгисидир.

Бугунги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига кунга бағишланган "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори" мавзусида ўтказиладиган тадбиримизга

Хуш келибсизлар!

Тадбирни очиш учун сўз марказ директори ўринбосарига берилади.

(Ўқувчилар мадҳияни ижро этишади.)

Бошловчи:

Адолат устивор бўлган давлатта, Кишилар яшамас асло ғафлатда. Қонунга биноан қилса ҳаракат, Ҳаётида бўлур файзу барокат.

Контитутциямиз олий чинакам, Инсону давлатнинг фикри мужассам. У бизга энг олий дастуриамал, Йўлимиз ёритган маёғу машъал.


Бошловчи: Азиз ўқувчилар, ҳурматли тадбир иштирокчилари,

Бугунги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори" мавзусида ўтказиладиган тадбиримизда ҳуқуқшунос олимлар билан биргаликда олий ўқув юртлари ўқитувчилари ҳам иштирок этмоқда. Эндиги навбатни Кoнституциянинг муқaддимa вa oлти бўлимлари ҳақида тушунча бериш учун тадбир меҳмонлари (Мутахассислар) га берамиз. Марҳамат!---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Бошловчи: Азиз ўқувчилар! Биз сизлар билан Конституциямизнинг бўлимлари ва уларнинг нимага бағишлаганлигини билиб олдик. Энди эътиборингизни Конституция моддаларига қаратмоқчимиз.

Навбатни тўгарак аъзоларига берамиз. Марҳамат!



[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]

БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР

I боб. Давлат суверенитети

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.01.00 Суверенитет]

1-модда. Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.01.00 Суверенитет]

2-модда. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.01.00 Суверенитет]

3-модда.Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.04.00.00 Ҳудуд / 01.04.02.00 Давлат чегараси]

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]

4-модда.Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.

 Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]

5-модда.Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонунларида батафсил маълумот берилган.

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.02.00 Пойтахт]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри.

Бошловчи: Раҳмат! Ўзбекистoн Республикaси Кoнституцияснинг тузилиши унинг, биринчидaн, фуқaрoлaр тинчлигигa, яъни миллий вa ижтимoий тoтувликкa, иккинчидaн, шaxс эркинлигигa вa сaйлoв эркинлигигa, учинчидaн сиёсий бaрқaрoрликкa, тўртинчидaн, фaрoвoнлик вa иқтисoдий ўсишгa, бешинчидaн, дaвлaтнинг oдaмлaр oлдидaги ўз бурчини бaжaришигa эришишгa қaрaтилгaн.

Энди эътиборингизга ўзбек халқ эртакларига қаратамиз ва “Эртаклар – яхшиликка етаклар” саҳифасига берамиз. Ҳозир тўгарак аъзоларини 4 гуруҳга бўламиз ва уларга ўзбек халқ эртакларидан намуналар ўқиб кўрсатамиз.

Гуруҳлар қайси эртак қайси моддага боғлиқлигини топииб беришлари керак. Марҳамат!

  1. Азиз болажонлар! Сизга жуда яхши таниш ва сизлар севиб ўқийдиган машҳур эртаклардан бири “Зумрад ва Қиммат” эртагидаги Зумрадга унинг қадри топталганлиги боис болалар доимо ачинишади. Чунки, Зумрад ўз ҳақ-ҳуқуқини билмайди. Эртакдаги бу образ сизнинг қалбингизда меҳр туйғуларини уйғотиш билан бир қаторда, шундай вазиятларга тушиб қолганингизда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақида ҳам ўйлатади ва сизларада ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни билиш ҳаётда асқотиши мумкинлигини англатади.

Савол: Қани айтингчи? Конституциянинг қайси моддасида кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳақида берилган?



Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 48-моддада - Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар,- дейилган.

Масалан, ҳар бир одам дам олиш ҳақуқига эга. Шунинг учун ҳамма дам олаётган пайтда ёки ёнингиздаги ўртоғингиз китоб ўқиётганда шовқин солмаслик, баланд овозда мусиқа эшитиб, бошқаларга ҳалақит бермаслик керак. Акс ҳолда, бу ҳам ҳуқуқни бузиш ҳисобланади.



  1. Уч оғайни ботирлар” эртагини олиб қарасак, унда ота ўз ўғилларига қарата шундай дейди: “Мендан кейин бахтсиз бўлиб қолманглар, деб сизларни ўқитдим. Яхши от қўйдим. Тўй қилдим. Вояга етказдим...”

Савол: Айтингчи? Юқоридаги эртакдаги отанинг тарбияга оид сўзлари Конституциянинг қайси моддасига боғлиқлиги бор?

Жавоб: Бу Конституциямизнинг 64-моддасида келтирилган “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар”, деган нормага мос келади. Бу модданинг ҳам бизлар айнан шу тарзда, эртак асосида ўрганиб, тушунишимиз натижасида ёдимизда қолиши осон бўлади.

  1. Конституциянинг 27-моддасида эса “...Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартиблардан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефон сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас”, дейилади.

Айтингчи? Бунга қайси ўзбек халқ эртагини мисол қилиб келтириш ва ундаги қайси тимсолни ҳатти-ҳаракатларига боғлиқлигини айтиш мумкин?

Жавоб: Бунга мисол қилиб “Кунтуғмиш” достонида Холбеканинг Кунтуғмишга ёзган хат-ёзишмаси олиш мумкин. Яъни, достонда Холбека жўнатган хатни фақат Кунтуғмиш очиб ўқиган эди. Достонни ўқиб чиққан ҳар бир бола бу алоқадорликни тезда англайди.

  1. Шунингдек, 31-моддадага эътиборимизни қаратганимизда, унда “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, дейилган.

Савол: Айтингчи? Бунга мисол тариқасида яна қайси ўзбек халқ эртагини келтириш мумкин?

Жавоб: Бунга мисол тариқасида “Равшан” достонининг бош қаҳрамони Равшаннинг ўзга динга киришни истамагани ва диний қарашларни ўзига мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолатини мисол келтириш мумкин. Бу эса ҳозирги глобал муаммоли даврда ўқувчи ёшларни ҳар хил ёд йўлларга кириб кетмаслиги учун аҳамиятлидир.

Бошловчи: Раҳмат. Азиз ўқувчилар? Демак, хулоса қилиб айтганда, Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини халқ оғзаки ижоди намуналари ёрдамида ўргансак, натижасида адабиётга бўлган меҳримиз кучаяди, эртак ва достонларни кўпроқ ўқиб, улардаги қаҳрамонлар ҳаётига қизиқиш иштиёқимиз ошиб боади

Бошловчи: Раҳмат! Азиз иштирокчилар! Энди навбатни Ватан ҳақидаги қўшиққа берамиз ва биргаликда куйлаймиз. Марҳамат!

(Ашула "Ўзбекистоним". Ҳамза Имомбердиев шеъри.)

Соғинч билан тонглар отар,

Эркаланиб тоғлар ётар.

Ҳар гиёҳни нур қўли билан,

Сийпаб қуёш ўзи уйғотар.

Нурли бўстон-ҳур гулистоним,

Тилда достон-Ўзбекистоним.

Шу ўлканинг эркаси бизлар,

Ҳам бугуннинг эртаси бизлар.

Келажаги буюк Ватаннинг,

Ворислари биз ўғил- қизлар.

Нурли бўстон-ҳур гулистоним,

Тилда достон- Ўзбекистоним

Бошловчи: -Конституция ҳаётимизни ҳуқуқий жиҳатда тартибга солади.

-Агар биз ўз ҳуқуқ ва эркинликларимизни, бурчимизни яхши англасак, уларга амал қилсак, яхши инсон бўлиб етишамиз. Яхши инсонлар ўз оиласи ва Ватанига муносиб фарзанд бўлиб хизмат қилади.

Савол: Болалар, айтингчи, сизлар ҳозир қайси ҳуқуқдан фойдаланаяпсиз?

-Жавоб: Биз таълим олаяпмиз. Ўқишни ва ёзишни ўрганаяпмиз.

Тўғри. Асосий қонунимизнинг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, дейилган.

Азиз ўқувчилар! Сизларнинг яхши билим олишларингиз учун чиройли мактаблар, мактабдан ташқари таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санът мактаблари бунёд этилмоқда. Барча таълим муассасаларимиз зарур ўқув анжомлари, замонавий компьютерлар билан жиҳозланган.

Сиз ҳозирда севимли мактабингизда ва ўзингиз ёқтирган мактабдан ташқари таълим муассасаларида истаганча таълим олаяпсиз. Сиз ана шу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, китоб-дафтарларингиз қаторида стол-стулларни тоза сақлашингиз, уларга чизмаслик, тозаликка доим эътибор беришингиз керак. Бундан ташқари ўқув даргоҳларимиз ва ўз уйларимиз, маҳаллаларимиз атрофига турли дарахт ва гуллар кўчатларини ўтқазишимиз, уларни ўз вақтида парваришлашимиз зарур. Чунки яшил табиат саломатлигимиз учун жуда фойдали бўлиб, биз нафас олаётган ҳавони тоза сақлашга хизмат қилади. Шу йўл билан одамларга катта яхшилик қилган бўламиз.

Демак, сиз яратилган имкониятларга лойиқ ўқувчилар бўлиб етишасиз, албатта. Бугун ана шундай ўз истеъдодингизни намойиш эта оласизми? Албатта, Ҳа! Энди навбатни Ватан ҳақидаги гўзал қўшиқ ва “Рақс” тўгараги аъзолари ижросидаги жўшқин рақсларга берамиз. Марҳамат!

Бошловчи: Яна сизлар билан Конституция моддаларига эътибор қаратамиз ва Экoлoгия фaни билaн бoғлиқлик тўғрисидa фикр юритaмиз ва “Конституция алифбоси” фани юзасидан “Савол-жавоб”саҳифасига навбатни берамиз. Ҳар бир гуруҳга биттадан савол берилади. Марҳамат!

1. Конституциянинг 50-моддасида бу ҳақда шундай дейилади: “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”. Негаки, табиат бизнинг онамиз. У бизни ўзининг бетакрор неъматлари билан боқади. Агар биз табиатни асрамасак, ариқларга турли хилдаги чиқиндиларни ташласак, атроф-муҳит мусаффолигига зарар келтирилади. Натижада ҳеч қандай ўсимликлар кўкармай қолиши, унумдорлик пасайиши келиб чиқади. Ерга, табиатга меҳр берсак, у ҳам биздан ўз неъматларини аямайди.

1. Савол: Азиз ўқувчилар! Айтингчи, айни пайтда эгнингиздаги кийим ва ўқув қуролларини қўшиб ҳисоблаганда неча хил буюмингиз бор?

Жавоб: Китоб ва дафтарлар ҳамда кийимларимизни қўшиб ҳисоблаганда жами 21 та буюмни ташкил этар экан.

Раҳмат ўқувчилар! Энди азиз болажаонлар, яхшилаб ўйлаб кўрайликчи, ҳар бир ўқувчида қалам, дафтарлар, ўйинчоқлар, машғулот ва дарсга керакли жиҳозлар, кийим-кечаклар бўлишини хоҳлайсиз. Бу нарса бир сўз билан айтганда, ранг-баранглик дейилади. Демак, ҳар бир нарсанинг ўз ишлатилиш жойи бўлади. Масалан, кўйлагингиз китоб ёки дафтар вазифасини бажара олмайди. Агарда бирор ўқув жиҳозингиз бўлмаса, кўнгилдагидек таълим ололмайсиз.

Табиатда ҳам ана шундай ранг-баранглик бўлиши керак. Дарахт ва гуллар, ҳайвон ва қушларни кўпайтириш зарур. Сабаби шундаки, уларнинг ҳар бири ўзига хос вазифани бажаради, она-табиатни безатишга, уни бойитишга хизмат қилади. Табиат бизни тоза ҳаво билан таъминлайди, сувимизни тозалайди, она сайёрамиздаги иқлим мувозанатини ушлайди, рангбаранг егулик, кийим-кечак, дори-дармон етиштириб беради. Шуни доимо ёдингизда тутингки, ўзингиз ёки ёнингиздаги кимдир бирор дарахтни кесаётган ёки синдираётган, ҳайвонларни ўлдираётган, ўсимликларни пайхон қилаётган, чиқиндиларни сувга ташлаётган бўлса, уларга бу иш нотўғри эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилинг ва уни бу йўлдан қайтаринг. Одобнинг асоси бошқаларни тўғри йўлга бошлаш, нотўғри иш қилаётганида огоҳлантиришдан иборатдир.

Демак, Бош Қомусимиз моддаларига амал қилиш оқилона ҳаёт тарзини тузишга ёрдам беради, бизга энг тўғри йўлни кўрсатади. Азиз болажонлар!

Яна шуни унутмаслигингизни истардикки, Конституциямиз инсонпарвар ва адолатпарвар конституциядир. Унда ҳар бир кишининг ҳуқуқ ва манфаатлари тўла кафолатланган.

2. 45-моддада “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”, деб ёзиб қўйилган.

Савол: -Қани айтингчи, буни ким тушунтириб бера олади?

Жавоб: Бизларга ота-оналаримиз, устозларимиз ғамхўрлик кўрсатишади, биз эса одобли бўлиб, уларнинг айтганларини қиламиз, ёрдамлашамиз ва яхши инсон бўлишга интиламиз.

Бундан ташқари катталарга салом бериб, йўлда кексалар учраб қолса, қўлидаги юкларини кўтариб, уларга кўмаклашамиз.

Раҳмат, болажонлар! Бу йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да кўпчилик инсонларга кексаларимиз, бобо-бувиларимиз ва ёлғиз қарияларимизга ва болаларга жуда кўп ғамхўрликлар қилинди. Бу эса доимий давом этаверади. Зеро, “Инсон манфаатлари барча нарсадан устундир”.

Юртимизда ёши улуғ инсонлар ва уларнинг Уларнинг ҳар бир ўгити биз учун ҳамиша олтиндан қимматдир. Одамлар сизнинг юриш-туришингизга, одоб-ахлоқингиз ва сўзингизга қараб баҳо беришади. Сизнинг келажакда қандай улуғ инсон бўлишингизни фараз қилади, бобо-бувиларингиз, ота-онангиз ва устозларингиз сиз ҳақингизда яхши фикрлар билдиради. Шунинг учун жамоат жойида доим тартиб-қоидаларга риоя қилиш керак.

3. 49 – моддада - Фуқаролар ўзбек халқининг тарихий, маънавий, маъданий меросини авайлаб – асрашга мажбурдирлар, дейилган.

Савол: Айтингчи, бизнинг тарихий, маънавий, маданий меросимиз ҳақида нималарни биласиз?

Жавоб: Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган жойи-унинг азиз Ватани ҳисобланади. Биз Ўзбекистон номи билан машҳур бўлган гўзал Ватанда яшаймиз, Ватанимиз кенг ва бепоён. Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд, Тошкент сингари бутун дунёга машҳур шаҳарлар бор. У шаҳарларда қадимий, тарихий ёдголикларимиз бор. Яна биз ёшларга Навоий, Бобур, Фаробий, Беруний ва Ибн Сино каби буюк боболаримизнинг дурдона асарлари маънавий меросимиз бўлиб хизмат қилмоқда. Биз уларни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашимиз керак.

Бошловчи: Ҳурматли ўқувчилар! Мана бугун сизлар билан Конституциямизнинг баъзи моддалари ва уларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб олдик. Ўйлаймизки, Сиз ҳаётда албатта, қонунларимизга амал қиласиз ва ўз ҳуқуқ эркинликларингиз билан бирга, бурч ва мажбуриятларингизга риоя қиласиз. Шунингдек, инсонлар орасидаги муносабатларни тартибга солиб туриш учун мустаҳкам қонун-қоидалар керак эканлигини англаб етасиз, деган умиддамиз.

Аҳилликда ҳикмат кўп. (Бараварига бир-бирининг қўлини ушлаб кўтаришади.)

Энди навбат Ватанни мадҳ этувчи, қонун ҳақидаги шеърларга берилади. (Ўқувчиларнинг чиқиши)

Адолатнинг қўйиб тамал тошини,

Йўлбошчи кўтарди халқнинг бошини.

У тиним билмасдан ишлади, шоён.

Конститутциясига фидо қилди жон,

Биринчи ўринга қўйиб инсонни.

Инсон шарафига бахш этди жонни,

Инсондан кейинги ўринда давлат,

Турмоғи лозим деб уқтирди фақат,

Қонунлар инсонга қилмаса хизмат.

Қонунлар инсонни этмаса иззат.

Қонун эмас, деди ундайин қонун,

Қонунда инсондир зоти Ҳумойин.

Давлатнинг шарафи, шони инсондир,

Танаси, юраги жони инсондир.



Раҳмат! Қадрли дўстлар. Азиз ёшлар. Барча тўгарак аъзоларига топшириқларни яхши бажарганликлари учун ташаккур билдирамиз.

Xaлқимиз aдoлaт, тенглик, aҳил қўшничилик вa инсoнпaрвaрликнинг нoзик куртaклaрини aсрлaр oшa aвaйлaб-aсрaб келмoқдa. Ўзбекистoнни янгилaшнинг oлий мaқсaди aнa шу aнъaнaлaрни қaйтa тиклaш, улaргa янги мaзмун бaғишлaш, зaминимиздa тинчлик вa демoкрaтия, фaрoвoнлик, мaдaният, виждoн эркинлиги вa ҳaр бир кишини кaмoл тoптиришгa эришиш учун зaрур шaрт-шaрoит ярaтишдир. Инсoн ҳуқуқлaригa oғишмaй aмaл қилиш вa демoкрaтия кaби умумбaшaрий қaдриятлaр Ўзбекистoн миллий дaвлaтчилиги мaнфaaтлaригa, xaлқининг ўзигa xoслигигa, унинг aнъaнa вa урф-oдaтлaригa тўлa мoс келaди. Инсoн ҳуқуқлaри бизнинг жaмиятимиздa Кoнституция вa қoнунлaр билaнгинa эмaс, бaлки xaлқимизнинг миллий oнги, унинг мaънaвий-aҳлoқий дунёқaрaши вa тaриxий тaжрибaси, меҳр-шaфқaти вa сезгирлиги билaн мустaҳкaмлaнaди.

Шундай экан, биз ота- боболаримиздан мерос бўлиб қолган, киндик қонимиз тўкилган муқаддас заминнинг дахлсизлигини, хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Шунингдек, унинг бебаҳо, миллий қадриятларини, анъаналарини ҳамда маданий меросини асраб - авайлаш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Доимо ўз меҳнатларимиз билан она юртга хизмат қилишимиз ҳамда қонунларга амал қилишимиз лозим. Хайр. Саломат бўлинг.


(Тадбир якунида "Конституциямиз - бахтимиз пойдевори" ҳафталиги давомида фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилади)




12



Получите свидетельство о публикации сразу после загрузки работы



Получите бесплатно свидетельство о публикации сразу после добавления разработки


Олимпиады «Зимний фестиваль знаний 2025»

Комплекты учителю



Качественные видеоуроки, тесты и практикумы для вашей удобной работы

Подробнее

Вебинары для учителей



Бесплатное участие и возможность получить свидетельство об участии в вебинаре.


Подробнее